100 дан ортиқ газ баллонлари талон-торож қилинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хатирчи туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Ҳудудгаз Навоий” газ таъминоти филиали омбор мудири Ҳ.М. филиал ҳайдовчиси Х. билан олдиндан тил бириктириб, жавобгарлигида бўлган 32,6 млн сўмлик 110 дона газ баллонларини аҳоли эҳтиёжлари учун тарқатмасдан, қонунга хилоф равишда нотаниш фуқароларга сотиб юбориб, талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ҳ.М. ва Х.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Улашинг: