57 ёшли эркак 18 ёшли қизи ва хотинини ўлдириб қўйди

2021 йил 28 апрель куни соат 9:00 да Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё тумани ИИО ФМБга келиб тушган хабарга кўра, Амударё тумани «Ўрта қалъа» қишлоғида яшовчи 1969 йилда туғилган А.Д. ва унинг 2003 йилда туғилган қизи Р.А. ларнинг жасади қотиллик аломатлари билан топилган.

Олиб борилган тергов-суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни марҳум А.Д. нинг турмуш ўртоғи 1964 йилда туғилган Р.М. маст ҳолида ўзаро жанжал оқибатида содир этгани аниқланган.

Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Р.М. Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган. Жиноят ишлари бўйича Амударё тумани судининг 2021 йил 29 апрель кунги ҳукми билан унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Айни пайтда ҳолат бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Улашинг: