Ўзбекистонда 500 га яқин одамда коронавирус аниқланди. Бу янги антирекорд

2021 йил 30 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 91250 (+442) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
– 7 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
– 6 нафари Андижон вилоятида,
– 10 нафари Жиззах вилоятида,
– 6 нафари Қашқадарё вилоятида,
– 4 нафари Навоий вилоятида,
– 5 нафари Наманган вилоятида,
– 53 нафари Самарқанд вилоятида,
– 5 нафари Сирдарё вилоятида,
– 6 нафари Сурхондарё вилоятида,
– 19 нафари Фарғона вилоятида,
– 2 нафари Хоразм вилоятида,
– 60 нафари Тошкент вилоятида,
– 259 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
– Қорақалпоғистон Республикасида 12 нафар,
– Бухоро вилоятида 9 нафар,
– Жиззах вилоятида 10 нафар,
– Навоий вилоятида 2 нафар,
– Самарқанд вилоятида 31 нафар,
– Сурхондарё вилоятида 4 нафар,
– Фарғона вилоятида 6 нафар,
– Тошкент вилоятида 47 нафар,
– Тошкент шаҳрида 125 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 87313 (+246) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 650 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3287 нафар бемор даволанмоқда.

Улашинг: