Россия мигрантлар учун шахсини тасдиқловчи янги ҳужжат жорий этмоқда

Россия Федерацияси ички ишлар вазирлиги Россия ҳудудида узоқ муддат юрган мигрантлар учун янги турдаги электрон ҳужжат жорий этмоқда. Бу ҳақда «Вести» хабар бермоқда.

Ушбу ҳужжатни олиш мажбурий бўлиб, муддати 10 йилгача. Муддати тугагач янгисига алмаштирилади, дейилади хабарда.

ТАСС хабарига кўра, янги ҳужжатда унинг эгасига тааллуқли яширин маълумот бўлади. Булар қайси турдаги маълумотлар, янги ҳужжат қачондан бошлаб берилиши бошланади — ҳозирча аниқ айтилмаган.

Улашинг: