Шимолий Кореяда амалдор қатл этилди

Шимолий Кореяда Ташқи ишлар вазирлиги ходими Европадан тиббий асбоб-ускуналар сотиб олишни таъминлай олмагани учун қатл этилди. Бу ҳақда Daily NK нашри хабар берди.

Фото: Reuters

Маълумотларга кўра, харидлар шахсан КХДР етакчиси Ким Чен Ин томонидан тезроқ очилиши ва юқори сифатли ускуналар билан таъминланиши керак бўлган Пхеньяндаги умумий касалхонага тегишли. Шифохона 2020 йилнинг кузида фойдаланишга топширилиши керак эди, лекин бу иш ҳалигача тугалланмади.

Таъкидланишича, март ойининг охирида президентга тиббий асбоб-ускуналарнинг Хитойдан олиб келинишига тайёргарликлар кетаётгани тўғрисида маълумот берилган. Етказиб бериш апрель ойининг охирида бошланиши, йил охиригача шартнома шартларининг тўлиқ бажарилиши режалаштирилган эди. Бу Шимолий Корея раҳбарини ғазаблантирди, чунки у касалхонага Европада, шу жумладан, Германияда ишлаб чиқарилган биринчи даражали тиббий асбоб-ускуналарни ўрнатишни буюрган эди.

Daily NK нашрининг ёзишича, ёшлигида чет элда таҳсил олган Ким Чен Ин Европа шифохоналарини энг яхшиси деб билади, шунинг учун партия харидлар учун катта миқдорда пул ажратган. Лекин Европадан тиббиёт ускуналарини сотиб олиш учун бир қанча тўсиқлар бор эди: биринчидан, харидни Осиёга етказишга коронавирус пандемияси сабаб бўлган, иккинчидан, Шимолий Кореяга киритилган санкциялар бу жараённи янада қийинлаштирган.

Шу билан бирга, мамлакат раҳбарининг қаттиқ ғазабланишига Хитойдаги харидларнинг ўзи эмас, балки унинг бу хариддан бехабарлиги ва унинг розилигисиз шартнома имзолангани сабаб бўлган. Натижада Ташқи ишлар вазирлигининг экспорт ва импорт учун жавобгар бўлган 50 ёшли ходими қатл этилди. Бундан ташқари, мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг юқори лавозимли ходимларидан бири ишдан бўшатилди. Нашрнинг таъкидлашича, ускуналарни Хитойдан сотиб олиш вазирликнинг юқори турувчи органлари раҳбарияти томонидан тасдиқланган бўлиши мумкин, лекин барча жавобгарликни ўрта даражадаги ходимлар ўз зиммасига олди.

Шимолий Кореяда ўлим жазоси камёб ҳодиса ҳисобланмайди. Апрель ойида давлат хизматчисининг секин ишлагани ва унинг устидан тушган шикоятлар сабабли қатл этилгани ҳақида хабар берилган эди. Февраль ойида расмийлар Жанубий Кореянинг видеоматериалларини олиб кириш ва тарқатиш учун жазони кучайтиргани маълум бўлди. Эндиликда бунинг учун ўлим жазоси белгиланиши мумкин. Шунингдек, Жанубий Кореяда тасвирга олинган видеони томоша қилганлик учун ҳам қамоқ жазосининг максимал муддати узайтирилди.

Улашинг: