Cобиқ қайнонасининг автомашинасини олиб қочган шахс қўлга олинди

Фарғона шаҳрида 29 апрель куни соат 09:00 ларда А.И. Марғилон кўчасида эшиклари қулфланмаган ҳолда қаровсиз қолдирилган собиқ қайнонаси Э.Ў. исмли аёлга тегишли “Нексия-3” русумли автомашинасини калитини қўлидан тортиб олиб, автомашинани олиб қочиб, ҳодиса жойидан яширинган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми  (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йил йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Улашинг: