Юртимиз аҳолиси қайси вакцина билан кўпроқ эмланмоқда?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, вакцинациянинг дастлабки ўн кунида AstraZeneca билан эмланиш 68 фоиз, ZF-UZ-VAC2001 билан эмланиш 32 фоиз бўлган.

Иккинчи ўн кунликда эса AstraZeneca билан эмланиш 10 фоиз камайиб, 58 фоизга тушгани, ZF-UZ-VAC2001 билан эмланиш эса 42 фоизга етгани кўринмоқда.

28 апрелга келиб мамлакатимиз аҳолиси учун учинчи вакцина — “Спутник V”дан ҳам фойдаланиш бошланди.  

Ой охирига келиб вакцинадан фойдаланиш кўрсаткичи AstraZeneca да 40,9 фоиз, ZF-UZ-VAC2001 да 58,4 фоиз, “Спутник V”да 0,7 фоизни ташкил қилган.  

30 апрелдаги кунлик ҳолатга кўра, мамлакат бўйлаб 2181 нафар фуқаро AstraZeneca билан , 74 773 нафар аҳоли ZF-UZ-VAC2001 билан,  2356 нафар киши “Спутник V” билан эмланган.

Улашинг: