Дунёдаги энг қиммат нон — 192 евро. Нега қиммат?

Дунёдаги энг қиммат нон Испаниянинг Малага шаҳрида пиширилар экан. 
Жаҳонга машҳур нонвой Хуан Мануэл Морено нонвойхонасида бир донаси 192 € турадиган нон ёпилади. 
Бу нонинг нархи нега бунча қиммат?
Чунки нонни устига тилла чанги сепиларкан. Нонни энг олий сифат буғдой навларидан пиширишаркан, бундан ташқари нонни махсус Исландиядан келтириладиган энг тоза шаффоф сувга қорилган хамирдан таёрлашаркан. Ноннинг оғирлиги 400 граммни ташкил қилиб, у кунига бир неча юз дона ёпилади. Энг қизиғи бу нон қўлдан қўлга тегмай сотилиб кетаркан. Хуан Мануэл Морено нонвойхонасида ўзи ва тўртта шогирди билан ишлайди.

Улашинг: