Навоийда 30 ёшли эркак онасини пичоқлаб ўлдирди

Навоий вилояти Хатирчи туманида 27 апрель куни 30 ёшли эркак онасини ўлдириб кўйди. Бу ҳақда «Янги давр» инфармацион дастурига таяниб «bugun.uz» хабар берди.

Хабарга кўра, Гулистон маҳалласида яшовчи 30 ёшли эркак чақалоқнинг йиғисидан асабийлашиб, келинойисига танбеҳ берган ва орада келишмовчилик юзага келган. Ўғил уларни тинчлантиришга уринган онанинг юрак қисмига ошхона пичоғи билан урган. Аниқланишича, эркак руҳий хаста бўлган. У соғайиши учун қабул қилаётган дорини кўп миқдорда истеъмол қилиб юборган.

Шунингдек, ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси, Ички ишлар бошқармаси ҳамда Хатирчи туман ҳокимлиги иштирокида воқеа сабаблари муҳокама қилинган.

Улашинг: