Тожикистон пойтахтида портлаш содир бўлди (видео)

Фото: tengrinews.kz

1 май куни соат 19:30да Душанбе шаҳрида жойлашган ёқилғи қуйиш шохобчасида кучли портлаш содир бўлди.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, портлашда ёнғин 50 метр баландликкача кўтарилган, яқин атрофдаги уйларга зарар етган.
Ёнғин ўнта ўт ўчириш машинаси томонидан бир ярим соатдан кўпроқ вақт давомида ўчирилган.

Тасдиқланмаган маълумотларига кўра, портлаш натижасида 15 дан ортиқ одам куйиш ва бошқа жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.

Улашинг: