Бухорода 51 ёшли аёл ўзини 8-қаватдан ташламоқчи бўлди

Бухоро шаҳрида 3 май куни 51 ёшли аёл ўзини 8-қаватдан ташламоқчи бўлди. Бу ҳақда «Bugun.uz»’ хабар берди.

Воқеа соат 10:00 атрофида Файзулла Хўжаев маҳалласида содир бўлган. 51 ёшли аёл турли ички кечинмалар таъсирида руҳий ўзгарувчанлик сабаб Иброҳим Мўминов кўчасида жойлашган қурилиши тугалланмаган 8 қаватли бинонининг сўнгги қаватидан ўзини ташламоқчи бўлган.

Воқеа жойига етиб келган шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходими, катта лейтенант Мирзаев Иззат Чориевич у билан тушунтириш ишлари олиб бориб, фуқаронинг ушбу ҳаракатлари олди олинган. Аёлга тиббий-психологик ёрдам кўрсатилиб, воқеа сабаблари ўрганилмоқда.

Улашинг: