Бюджет маблағларини энг кўп ноқонуний сарфлаган вазирликлар рўйхати эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан 2021 йил 1-чоракда бюджет маблағларини мақсадли сарфланиши юзасидан амалга оширилган назорат ишлари тўғрисида маълумот берди.

Ҳисобот даврида вазирликлар ва идоралар бўйича қонунбузилиш ҳолатлари ва бошқа хато-камчиликлар қуйидагиларни ташкил этди:

Халқ таълими вазирлиги тизимида ўтказилган 248 та назорат тадбирларининг 198 тасида 43,3 млрд.сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, 2020 йил 1-чоракка (9,4 млрд.сўм) нисбатан қонунбузилиш ҳолатлари 4,6 мартага ошган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида ўтказилган 275 та назорат тадбирларининг 212 тасида 23,3 млрд.сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, 2020 йил 1-чоракка (7,9 млрд.сўм) нисбатан қонунбузилиш ҳолатлари 2,9 мартага ошган.

Мактабгача таълим вазирлиги тизимида ўтказилган 289 та назорат тадбирларининг 242 тасида 41,2 млрд.сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, 2020 йил 1-чоракка (5,4 млрд.сўм) нисбатан қонунбузилиш ҳолатлари 7,6 мартага ошган.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тизимида ўтказилган 116 та назорат тадбирларининг 111 тасида 22,4 млрд.сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган (2020 йил 1-чоракда 135,4 млн.сўмлик қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган).

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси тизимида ўтказилган 42 та назорат тадбирларининг 36 тасида 16,1 млрд.сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган (2020 йил 1-чоракда 767 млн.сўмлик қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган).

Шунингдек, Қишлоқ хўжалиги (3,3 млрд.сўм), Жисмоний тарбия ва спорт (3 млрд.сўм), Бандлик ва меҳнат муносабатлари (2,7 млрд.сўм), Сув хўжалиги (2,5 млрд.сўм), Олий ва ўрта махсус таълими (2,2 млрд.сўм) вазирликлари, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (2,7 млрд.сўм) ва улар тизимидаги бюджет ташкилотларида ҳам йирик миқдорда молиявий қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.

Улашинг: