Коронавируснинг янги тури — COVID-21 пайдо бўлгани ростми?

Ижтимоий тармоқларда коронавируснинг янги шакли, «COVID-21» пайдо бўлганлиги тўғрисида  аудио ёзув тарқалди. Вирусология институти директори, профессор Эркин Мусабаев ушбу аудио ёзувга қуйидагича изоҳ берди:

COVID-19 инфекцияси янги штаммлари пайдо бўлса ҳам, янги «COVID-21» вируси пайдо бўлганлиги ҳақидаги баёнот нотўғри.

Вакцинация COVID-19нинг барча штаммларидан ҳимоя қилади, хавф гуруҳидаги одамлар касал бўлиб тузалган бўлса ҳам эмланиш зарур ҳисобланади.

Ҳозирги кунда коронавируснинг клиник белгиларида ўзгаришлар юз берди, яъни йўтал ва иситманинг кам намоён бўлган, аммо бўғимларда катта оғриқ белгиларига эга беморлар сони ортди.

Зангиота касалхонасидаги беморларнинг таҳлиллари шуни кўрсатадики, коронавирус инфекцияси оқибатларидан ўлиш ҳолатлари ошмади.

ПСР-тест ёрдамида коронавирусни аниқлаш имконсиз бўлиб қолди, дейиш ноўрин, чунки аввал ҳам димоғда вирусни аниқлашда 30 фоизлик хатоликка йўл қўйилган эди.

Коронавирус инфекциясини даволаш бўйича бир йиллик тажрибадан келиб чиқиб, Ўзбекистонда даволаш протоколи тузилиб, амалда унинг юқори самарадорлиги исботланди.

Улашинг: