Муроджон Аҳмадалиев Тошкентда ўтган жангидаги ғалабаси учун қанча гонорар олганини айтди

    Май 3, 2021

    Профессионал бокс бўйича иккинчи ярим енгил вазн (-55,34 кг) тоифасида WBA ва IBF камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев (9-0, 7 КО) «Алдама мени» кўрсатувида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган жангидаги ғалабаси учун қанча гонорар олганини айтди.

    Боксчининг сўзларига кўра, у мазкур жангдаги ғалабаси учун 200 минг АҚШ доллари миқдорида гонорар олган ва пулларнинг барчасини ота-онасига берган.
    Эслатиб ўтамиз, Аҳмадалиев апрель ойида бўлиб ўтган жангда япониялик Рёсуке Ивасани бешинчи раундида нокаутга учратиб, ўз камарларини ҳимоя қилганди.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!