Қашқадарёда ҳокимлик биноси ёнида ёш қиз калтакланди (видео)

Ижтимоий тармоқларда Чироқчи тумани ҳокимлиги ёнида бир қиз калтаклани ҳақида видеолавҳа чиқарилган.
Аниқланишча, 24 апрел куни йил соат 22:00 ларда Чироқчи тумани Мустақиллик кўчасидаги автошохбекатда фуқаро Т.Нни ўзига нотаниш бўлган шахс уриб тан жароҳати етказган.

Олиб борилган терговга қадар текширувда аниқланган ҳолатлар буйича 2 май куни Жиноят Кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов жараёни Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Улашинг: