Қирғизистонда чегарадаги можаро вақтида 100дан кўпроқ объектга талафот етди

    Май 3, 2021
    Фото: Sputnik / Зульфия Тургунова

    Қирғиз-тожик чегарасидаги можаро вақтида Қирғизистоннинг чегараолди қишлоқларидаги 78та уйга зарар етган. Бу ҳақда Қирғизистон фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари Урматбек Шамирканов маълум қилди.

    Унинг таъкидлашича, шунингдек, 10та АЁҚШ, 8та дўкон, 3та чегара заставаси, 2та мактаб, фелдшер-акушерлик пункти, болалар боғчаси ва ички ишлар бўлими биносига талафот етган.

    Бизда барча шикастланган объектларни тиклаш учун куч ва имкониятлар етади”, деб таъкидлаб ўтган Шамирканов.

    Охирги маълумотларга кўра, чегарада 4 кун давом этган тўқнашувлар вақтида Қирғизистоннинг 178 нафар фуқароси жабрланди, 34 фуқароси ҳалок бўлди. Шу муносабат билан 1-2 май кунлари республикада миллий мотам куни деб эълон қилинган.

    Маҳаллий ОАВга кўра, Тожикистон томонидан можаро вақтида 10 нафаргача одам ҳалок бўлган, 90дан кўпроғи яраланган. Бироқ Душанбедан бу борада ҳозирча расмий маълумотлар берилмаган.

    1 май куни икки томон ўт очишни тўхтатиш ва чегара ҳудудидан қўшинларни олиб кетиш ҳақидаги баённомани имзолаган.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!