Россиянинг энг бой одам маълум бўлди

Россиядаги энг бой одам маълум бўлди. Бу “Норилск никел” кон-металлургия компаниясининг эгаси ва президенти Владимир Потаниндир.

Потаниннинг бойлиги 32 миллиард долларни ташкил этади, 2021 йил бошидан буён у 622 миллион доллар йўқотгани ва икки миллиарддан сал кўпроқ даромад олгани қайд этилган.

Рейтингда иккинчи ўринни 28,4 миллиард долларлик бойлиги билан “Новолипецк” металлургия заводи эгаси Владимир Лисин эгаллади.

Рўйхатдаги ягона аёл Татяна Бакалчук, “Wildberries” онлайн-дўконининг асосчиси ва бош директори: йил бошидан буён у ўз бойлигини 9,53 миллиардга кўтариб, 443 миллион доллар ишлаб топди.

Aввалроқ мамлакатнинг энг бадавлат кишиси 29,1 миллиард доллар бойлик билан “Северстал” директорлар кенгаши раиси Aлексей Мордашов деб топилганди. У энди учинчи ўринда.

Улашинг: