Шомуродов гол урган баҳсда «Женоа» «Лацио»га мағлуб бўлди

Италия А Серияси 34-туридан ўрин олган «Лацио» — «Женоа» учрашуви ўз якунига етди. Унда мезбонлар 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб, майдон эгалари 1-таймда 2 та тўп киритишга муваффақ бўлди. 47-дақиқада ҳисобни қисқартирган генуяликлар 56-дақиқагача яна 2 та гол ўтказиб юборди. Кейинчалик, Скамакка ва Шомуродов аниқ зарбалари билан ҳисобдаги фарқни максимал тарзда қисқартирди.

Шу тариқа, катта қийинчилик билан ғалаба қозонган римликлар очколари сонини 64 тага етказиб олган ҳолда, 6-ўринга кўтарилиб олди. Бироз омад етишмаган «грифонлар» 36 очко билан онлайн жадвалда 13-поғонани банд этган.

«Лацио» — «Женоа» 4:3
Гол: 30 — Коррея 1:0, 43 — Иммобиле 2:0, 47 -Марушич 2:1, 48 — Луис Алберто 3:1, 56 — Коррея 4-1, 80 — Скамакка 4:2, 81 — Шомуродов 4:3
«Лацио» — Рейна, Марушич, Хоэдт, Раду, Лпаццари, Милинкович-Савич, Лейва, Луис Алберто, Лулич, Коррея, Иммобиле.
«Женоа» — Перин, Голданига, Радованович, Масьелло, Бираски, Зайц, Бадел, Строотман, Заппакоста, Шомуродов, Дестро.

Улашинг: