Хитойда юз берган шиддатли шамол тўхтаб турган самолётни буриб юборди (видео)

Хитойнинг шарқий қисмига бўрон ёғилди, оқибатда 11 киши ҳалок бўлиб, 102 киши жабрланди, деб ёзади «Korrespondent.net».

Маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар дарёда чўкиб кетган ёки дарахт ва электр устунлари қулаб тушиши оқибатида қурбон бўлган.
Тўққиз киши бедарак йўқолган — балиқчи кема ағдарилиб кетиши оқибатида 11 киши сувга тушиб кетган, уларнинг икки нафари қутқариб олинган, қолганлар қидирилмоқда.

Табиий офат акс этган видеолар интернет фойдаланувчилари томонидан тарқатилмоқда. Улардан бирида кучли шамол Нантун шаҳридаги аэропортнинг учиш-қўниш йўлагида тўхтаб турган катта йўловчи самолётини буриб юборганини кўриш мумкин.

Улашинг: