Бугун блогер Отабек Сатторийга суд ҳукми ўқилиши кутилмоқда

Бугун, жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилояти Музработ тумани судида блогер Отабек Сатторийга нисбатан суд ҳукми ўқилиши кутилмоқда.

Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми «а»,«б» бандлари ва 3-қисми «а» банди (Товламачилик), 139-моддаси 3-қисми «а,г» бандлари (Туҳмат) ҳамда 140-моддаси 3-қисми «а» банди (Ҳақорат қилиш) билан айбланган О.Сатторий судида жабрланувчилар Жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилоят ва Шеробод, Бойсун тумани суд залларидан ҳам онлайн иштирок этаётир.

Судда О.Сатторий адвокатининг сўровига асосан дастлаб жабрланувчи Л. Тўраев билан блогернинг “Vivo” русумли қўл телефони хусусидаги ва сотувчи ўзаро суҳбатлари акс этган аудиоёзув эшиттирилди. Прокурорнинг айблов хулосаси тингланди. Жиноят ишлари бўйича вилоят ва Шеробод тумани судларида иштирок этаётган жабрланувчиларга музокара учун сўз берилди.

Айни пайтда суд ишида танаффус эълон қилинди. Танаффусдан сўнг Бойсун тумани судидан иштирок этаётган жабрланувчилар, шунингдек тарафларнинг адвокатлари ҳамда судланувчи Отабек Сатторийга сўз берилади.

Улашинг: