Ўзбекистонда 400 дан ортиқ одамда коронавирус аниқланди

2021 йил 4 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 92724 (+404) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
– 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
– 6 нафари Андижон вилоятида,
– 1 нафари Бухоро вилоятида,
– 6 нафари Жиззах вилоятида,
– 2 нафари Навоий вилоятида,
– 5 нафари Наманган вилоятида,
– 84 нафари Самарқанд вилоятида,
– 4 нафари Сирдарё вилоятида,
– 3 нафари Фарғона вилоятида,
– 10 нафари Хоразм вилоятида,
– 73 нафари Тошкент вилоятида,
– 208 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
– Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар,
– Бухоро вилоятида 5 нафар,
– Жиззах вилоятида 10 нафар,
– Қашқадарё вилоятида 6 нафар,
– Навоий вилоятида 2 нафар,
– Наманган вилоятида 6 нафар,
– Сурхондарё вилоятида 5 нафар,
– Фарғона вилоятида 5 нафар,
– Хоразм вилоятида 9 нафар,
– Тошкент вилоятида 38 нафар,
– Тошкент шаҳрида 189 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 88535 (+277) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3534 нафар бемор даволанмоқда.

Улашинг: