Ўзбекистонда ўсимлик ёғи нархланиши бўйича Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази шарҳи

Президент Шавкат Мирзиёев солиқ кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Ҳужжатда бир қатор озиқ-овқат маҳсулотлари қўшилган қиймат солиғидан озод қилиниши назарда тутилган.

“Аҳолини айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга доир чоралар тўғрисида”ги қонун билан Солиқ кодексига қўшимчалар киритилди. Унга кўра, 2021 йил майдан 31 декабргача қуйидагилар қўшилган қиймат солиғидан (ҚҚС) озод қилинади: ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек, соя данагини олиб кириш; ўсимлик ёғини (пахта ёғидан ташқари) ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш.

2021 йилнинг 1 майидан 31 декабригача кунгабоқар уруғи ва хом пахта, кунгабоқар ёғи ва пахта-ёғи маҳсулотларига экспорт божхона тўловлари юклатилади.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектларига ишлаб чиқарилаётган ўсимлик ёғининг 50% дан кўп бўлмаган қисмини экспорт қилишга рухсат этилади (ТИФ ТН бўйича коди 1512 11 – 1512 19), бу шахслар томонидан импорт қилинган кунгабоқар ёғи ва кунгабоқар уруғини қайта ишлаш натижасида олинган.

Шу муносабат билан Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (CERR) республикада ўсимлик ёғи нархининг ўсишига таъсир кўрсатган омилларни таҳлил қилди.

Жорий йилнинг апрель ойида деҳқон бозорлари ва савдо марказларида республикадаги ўсимлик ёғининг ўртача нархи 16 271 сўмни ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5 451 сўм кўп (50% ўсиш).

2020 йилда Ўзбекистонда 500 минг тоннага яқин ўсимлик ёғи сотилди. Импорт улуши 57% ни (285 минг тонна), маҳаллий ишлаб чиқариш улуши эса 43% ни (249 минг тонна, шу жумладан, 32 минг тонна экспорт) ташкил этди.

Ўзбекистонда ўсимлик ёғи нархининг ошиши бир неча омиллар билан изоҳланади:

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан ҳисобланган ўсимлик ёғлари индекси ўтган йилнинг апрель ойидаги 81 банддан 2021 йилнинг февраль ойидаги 147 бандга (81% га ўсиш) ошди.

Ташқи бозорда ва экспорт қилувчи мамлакатларда аввалги мавсумларга нисбатан ишлаб чиқариш ҳажмининг нисбатан пастлиги кузатилмоқда, шу муносабат билан кунгабоқар ёғи ва уруғини экспорт қилиш бўйича юқори божхона тўловлари тартиби жорий этилди.

Импорт нархларининг ошишига йирик ҳамкор давлатлар томонидан экспорт чекловларининг жорий этилиши таъсир кўрсатади. Хусусан, Россияда 2021 йилнинг 9 январидан 30 июнига қадар кунгабоқар уруғларини Божхона иттифоқидан ташқарига экспорт қилиш божи 6,5% дан 30% гача, лекин тоннасига 165 евродан кам бўлмаган миқдорда оширилди.

Таъкидлаш керакки, 2020 йилда РФда кунгабоқар уруғини ишлаб чиқариш ўтган йилга нисбатан 13,7% га камайган. Росстат маълумотларига кўра, ўтган йили Россияда кунгабоқар ёғининг нархи 26% га ошган.

Шу билан бирга, ўтган йили республика саноат-тармоғининг йирик корхоналари томонидан 249 минг тонна ўсимлик ёғи ишлаб чиқарилди, бу 2019 йилга нисбатан 5 минг тонна кўп (2%). Жорий йилнинг январь-март ойларида эса 78,3 минг тонна ўсимлик ёғи ишлаб чиқарилди, бу 2020 йилнинг январь-март ойларига нисбатан 2,3 минг тоннага кўпдир.

Нарх-навонинг ошишига таъсир кўрсатган яна бир омил-ўсимлик ёғи импортини ҚҚСдан озод қилиш тўғрисидаги қонуннинг кучга кириши, бу эса божхона омборларида ўсимлик ёғининг ортиқча миқдорда тўпланишига олиб келди (жорий йилнинг 27 апрель ҳолатига кўра, божхона омборларида 3,5 минг тонна кунгабоқар ёғи 4 744, 91 минг АҚШ долларига тенг) ва май ойи бошида (2021 йил 4 май) 6,5 минг тонна писта ёғи мавжуд эди.

Шу билан бирга, ўсимлик ёғи нархининг ўсиши тўхтади

Шундай қилиб, операцион маълумотларга кўра, ўтган ҳафта ўсимлик ёғи нархларининг 1,5% га, бир ҳафта олдин эса 5% га пасайиши кузатилди. Бозорнинг ушбу кўрсаткичлари ўсимлик ёғи нархлари даражасининг барқарорлашув тенденциясини кўрсатади. Шу билан бирга таъкидлаш лозимки, Ўзбекистонда ўсимлик ёғи истеъмолининг ярмидан кўпроғи импорт ҳисобига қопланишини таъкидлаш лозим.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Жамоатчилик билан алоқалар хизмати

Улашинг: