Германияда кутилмаганда қор ёғди

Германияда мамлакатнинг ғарбий ва шарқий ҳудудини қалин қор қоплади. Бу ҳақда BZ Berlin нашрига таяниб, «Korrespondent.net» хабар берди.

Германия метеорология хизмати бундай об-ҳаводан ҳайратда қолди. Улар прогнозлар ёмғирини кўрсатгани, аммо кутилмаганда қор ёғганини айтди. Синоптиклар 10 май куни Берлин аҳолисига Цельсий бўйича 26 даража илиқ об-ҳаво ваъда қилмоқда.

Айни пайтда Берлинда ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 10 даражани ташкил этмоқда, ерга тушган қор дарҳол эриб кетган.

Шунингдек, Германиянинг шарқий ва ғарбий қисмидаги Потсдам, Бранденбург, Золинген, Дортмунд ва бошқа шаҳарларга ҳам қор ёғди.

Улашинг: