«Пахтакор» клуби тўлалигича Тошкент шаҳар ҳокимиятига ўтди

«Пахтакор» жамоаси бугундан бошлаб тўлалигича  Тошкент шаҳар ҳокимиятига тегишли. Бу ҳақда журналист Aлишер Никимбаев телеграм каналида маълум қилди.

Манбага кўра, «SFI Management Group» компанияси «Пахтакор»нинг 80 фоиз акциясидан воз кечди. Энди бу акциялар Тошкент шаҳар ҳокимиятига ўтди. Жамоанинг қолган 20 фоиз акцияси ҳам Тошкент шаҳар ҳокимиятига тегишли эди. 

Шундай қилиб, «шерлар» энди шаҳар ҳокимиятига қарашли клубга айланди. Маълумот учун, 2017 йил апрель ойигача ҳам «Пахтакор» шаҳар ҳокимиятига тегишли эди.

Улашинг: