Тез орада йўқолиб кетиши мумкин бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

Яқин келажакда кўплаб касбларни жиддий эволюция кутмоқда. Бу ҳақда Россия ҳукумати қошидаги Молия университетининг проректори Александр Сафонов «Российская газета» нашри билан бўлган суҳбатда айтиб ўтди, деб ёзмоқда Tengrinews.

Хусусан, унинг фикрига кўра, ҳисобчилик каби касблар қолади, лекин улар бошқа вазифаларни бажаради.

«Ахир бухгалтер нафақат чиқим ва киримларнинг бухгалтери, балки таннархнинг айрим таркибий қисмлари бўйича харажатларнинг самарадорлигини баҳолайдиган шахс ҳам ҳисобланади. У аудитор, солиқ маслаҳатчиси сифатида анча аҳамиятли ўринга эга. Ва банкдаги ҳеч қандай компьютер дастурлари унинг ўрнини боса олмайди, чунки молия жуда шахсий соҳа», — деди мутахассис.

Сафоновнинг таъдиклашича, бозорда малакали ва рақобатбардош бўлиб қолишни истаган ҳар қандай мутахассис янги билимларни ўзлаштириши керак.

Унинг сўзларига кўра, яқин 10 йилда ҳайдовчилик каби оммавий касблар жиддий хавф остида қолади.

«Ҳозирнинг ўзида кўплаб мамлакатлар автопилот режимини синовдан ўтказмоқда. Бу фақат машиналар учун ‘миялар’ ишлаб чиқиш билан боғлиқ эмас, балки мобил алоқа билан ўзаро алоқада бўлган жойлашувни аниқлаш тизимини ўз ичига олади. Масалан, метрони тўлиқ автоматлаштириш ва инсон омилини бутунлай чеклаш мумкин. Тепловоз, электровоз, трамвай, троллейбус, автобусларни ҳам шундай қисмат кутмоқда. Ушбу касб эгалари уларнинг ўрнини электроника эгалласа, нима билан шуғулланиши ҳақида ҳозирдан бош қотириши лозим. Техника синовида нима содир бўлганини кўринг. Авваллари ҳаво кемасининг экипажи етти киши — бортмеханик, штурман, иккинчи учувчи каби мутахассислардан иборат бўлган бўлса, ҳозирга келиб керакли тугмаларни вақтида босиб турадиган иккита мутахассиснинг ўзи етарли. Ҳамма нарса шунчалик автоматлашиб кетди. Яқин келажакда эса самолётни бир киши бошқаришига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Чунки компьютер технологиялари жуда тез ривожланиб боряпти», — деб таъкидлади мутахассис.

Шу билан бирга, Сафоновнинг сўзларига кўра, бир марта ўрганиб, шу билан нафақага чиқиш мумкин бўлган баъзи касблар қолади. Улар орасида ўқитувчилик ва шифокорлик бор.

Улашинг: