«Исроилликларнинг ўлими фожиа, фаластинликларники фожиа эмасми?»

Америкалик демократ сенатор Берни Сандерс Фаластин ва Исроил ўртасида ўт очишни тўхтатишга чақиришни кўзда тутувчи резолюция лойиҳасини Сенатга тақдим эди. Бу ҳақда “Евроньюс” хабар бермоқда.

«12 нафар беайб исроилликнинг ҳалок бўлиши чинакам фожиа, – деди Сандерс Сенатдаги нутқида. – Хўп, 64 нафари болалар ва 38 нафари аёллардан иборат 227 фаластинликнинг ҳалок бўлиши фожиа эмасми?»

Демократлар партиясининг обрўли вакилларидан ҳисобланмиш Сандерс ўт очишни тўхтатишга чақиришни кўзда тутувичи резолюция лойиҳасини Сенатга тақдим этар экан, президент Жо Байден ва республикачиларни танқид қилди. У Исроилнинг Ғазодаги ҳужумларига эътибор қаратиб, ҳам Исроил армияси, ҳам ХАМАС тинч аҳолининг ҳаётини хавф остига қўяётганини айтди. 

«Мен исроилликларнинг ўлими учун ҳам, фаластинликларнинг ўлими учун ҳам мотам тутишимиз кераклигига ишонаман», – деди Сандерс.

У охирги ҳужумдан аввал ҳам Ғазода вазият оғир бўлганини, ҳужумлар эса вазиятни янада оғирлаштирганини ва зудлик билан ўт очишни тўхтатиш зарурлигини таъкидлади.

Улашинг: