Тошкентда кучли шамол ерусти метро бекати томидаги қопламаларни учириб юборди (видео)

Ижтимоий тармоқларда 20 май куни Тошкентда кузатилган кучли шамол ерусти метро бекатларидан бирининг том қисмига зарар етказгани тасвирланган видео тарқалди. Бу ҳақда «Дарё» ёзмоқда.

Видеодан кўриш мумкинки, Тошкентдаги ерусти метроси бекатларидан бирининг томидаги қопламалар шамолда учиб кетган. Метрополитен ходимлари учиб тушаётган панеллар ҳаракатланаётган автомобилларга шикаст етказмаслиги учун уларни йўл четига ташиган.

Улашинг: