Бу Роналдуга тарсакидек бўлди

CIES Football Observatory – Футбол тадқиқотлари халқаро маркази мавсум якунларига кўра, А Серия рамзий терма жамоасини тузиб чиқди.

Марказий мутахассислар энг кучли футболчилар рўйхатига лига тўпурари бўлган Криштиану Роналдуни киритгани йўқ.
“Ювентус” ҳужумчиси якунланган мавсумда ҳаммадан кўп – 29 та гол урган эди.

Рамзий жамоа қуйидагича кўриниш олди:
Дарвозабон: Самир Ханданович (“Интер”);
Ҳимоячилар: Робин Госенс (“Аталанта”), Алессандро Бастони, Милан Шкриньяр, Ашраф Ҳакими (“Интер”);
Ярим ҳимоячилар: Марсело Брозович (“Интер”), Хакан Чалханоглу (“Милан”), Родриго де Пауль (“Удинезе”), Лоренцо Инсинье (“Наполи”), Доменико Берарди (“Сассуоло”);
Ҳужумчи: Ромелу Лукаку (“Интер”).

Улашинг: