XABAR.INFO

    Ўзбекистон ва Жаҳоннинг энг сўнгги хабар ва янгиликлари

    Британия бош вазири муслима аёллардан узр сўради

    Май 28, 2021

    Британия бош вазири Борис Жонсон бир неча йил аввал мусулмон аёллар ҳақида айтган сўзлари учун узр сўради, дея хабар бермоқда «Евроньюс».

    У 2018 йилда The Telegraph газетаси учун ёзган мақоласида бурқа ва ниқоб киядиган аёлларни банк ўғрилари ва почта қутиларига ўхшатган эди.

    «Айтганларим хафагарчиликка сабаб бўлганини биламан. Инсонлар менинг мақомимда бўлган шахсдан ишларни тўғри амалга оширишини кутади, лекин журналистикада тилдан эркин фойдаланиш керак. Шу туфайли келиб чиққан ҳар бир дилсиёҳлик учун хафаман. Бугун аввалги мақолаларимда ишлатилган безовта қилувчи услубдан фойдаланаманми? Энди бош вазир эканлигимга кўра, фойдаланмайман», – деди Борис Жонсон.

    Ирқчиликка қарши кураш олиб борувчи Hope Not Hate номли гуруҳ эса бош вазирнинг баёнотини «самимий эмас ва сунъий» деб баҳолади.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!