Тошкентда 3 нафар аёл имконияти чекланган қизни калтаклади (видео)

    Май 28, 2021

    Ижтимоий тармоқларда ва мессенжерларда жисмоний имкониятлари чекланган (кар-соқов) аёлга нисбатан шафқатсизларча муносабатда бўлаётганлиги акс этган видео тарқалди. Видео юзасидан ИИБ маълумот берди.

    Қайд этилишича, 25 майдан 26 майга ўтар кечаси соат 03:15 ларда 102 рақамига тез тиббий ёрдам муассасасидан келиб тушган хабарга кўра, 24 ёшли М.В. тан жароҳатлари билан келтирилганлиги аниқланди.

    Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида қуйидагилар маълум бўлди. 24 май куни 28 ёшли М.Д. ўзининг Миробод туманидаги хонадонида бўла туриб, икки нафар танишлари – 20 ёшли Д.Б. ва 23 ёшли М.М. билан бирга 24 ёшли М.В.га тан жароҳатлари етказган.

    Бироқ аёл ўзи тушунтириб бермаган сабабларга кўра, ўзи яшаб келган ушбу хонадондан фақатгина 25 майдан 26 майга ўтар кечаси чиққан. Нукус кўчасида М.В. ўтиб кетаётган тез тиббий ёрдам машинасини тўхтатиб, қўл ҳаракатлари билан тиббий ёрдамга муҳтожлигини маълум қилган ва оёғидаги жароҳатларни кўрсатган.

    Ҳозирда барча иштирокчиларнинг шахси аниқланган, суд-тиббий экспертиза тайинланган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми «в» банди (ожиз аҳволдалиги айбдорга аён бўлган шахсни қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилган.

    Тергов давомида содир бўлган воқеанинг сабаблари батафсил ўрганилади.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!