Бухоро шаҳар ҳокимлиги биноси яқинида оммавий муштлашув бўлиб ўтди (видео)

Бухоро шаҳар ҳокимлиги биноси яқинида мактаб ўқувчилари ўртасида жанжал содир бўлди. Вилоят ИИБ ҳодиса юзасидан маълумот берди.

Мазкур видеолавҳа Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари томонидан ўрганилганда аниқланишича, 2021 йилнинг 26 май куни соат 14:45 да Бухоро шаҳар «Ж.Икромий» маҳалласида жойлашган 2-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ўртасида Бухоро шаҳар ҳокимлиги биноси олдида содир этилган жанжал ҳолати тасвирланган.

Ушбу ҳолат шу куни соат 14:49 да Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 2-сонли ички ишлар бўлими навбатчилик қисмида юритилаётган Шакл-2 журналига қайд этилиб, кечиктириб бўлмас терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган.

Ушбу муштлашувда тан жароҳати олган ва муштлашган фуқароларнинг шахсини аниқлаш чоралари кўрилган бўлиб, ҳозирда тан жароҳати олган А.А. ва Ж.Р.нинг олган жароҳатлари оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида суд тиббий экспертизаси тайинланган.

Шунингдек, вояга етмаган Ф.Ж. ва Ф.Ж., А.А. ҳамда бошқаларнинг ҳаракатлари юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.

Улашинг: