Баҳодир Жалолов — Камшибек Конкабаев жангидан энг ёрқин вазиятлар (видео)

Бокс бўйича Осиё чемпионатининг +91 кг вазн тоифаси финал жангида энг кучли боксчилар Баҳодир Жалолов ва қўшни Қозоғистон вакили Қамшибек Конкабаев ўзаро жанг олиб борди. Шу вақтга қадар ўзаро ҳисоб 3:3 эди. Бугун Жалолов яна бир бор рақибини мағлуб этди ва 3-бор Осиё чемпионати олтин медалига сазовор бўлди.

Шу тариқа Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 6 олтин, 1 кумуш, 3 бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Қизларимиз эса 1 олтин, 5 кумуш, 2 бронза билан умумий ҳисобда иккинчи ўринни қўлга киритди.

Улашинг: