XABAR.INFO

    Ўзбекистон ва Жаҳоннинг энг сўнгги хабар ва янгиликлари

    Коррупция ҳақида хабар берганларга мукофот бор

    Июн 1, 2021

    АОКАда Судьяларни лавозимларга тайинлашдаги очиқлик ва шаффофлик, уларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда тизимда коррупциянинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

    Xabar.uz мухбирининг коррупцияни олдини олиш мақсадида уларга қанчалик имтиёзлар яратилган, дея берган саволига Судьялар олий кенгаши Суд инспекцияси судьяси Малика Қаландарова қуйидагича жавоб берди.

    «Судялар коррупцияга йўл қўймаслиги учун улар уй-жой, хизмат машинаси билан таъминланади. Шунингдек, уларнинг ваколати тугаганидан сўнг уч ой мобайнида ойлик маошлари тўлиқ сақланиб қолади. Қўшимча равишда айтадиган бўлсак, ҳозирда коррупцияга алоқадор ҳолатлар бўйича хабар берган инсонларга ҳам алоҳида мукофот тайинланган. Уларга БҲМнинг 10 баравари миқдорида мукофот ажратилади», деди Малика Қаландарова.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!