XABAR.INFO

    Ўзбекистон ва Жаҳоннинг энг сўнгги хабар ва янгиликлари

    Қозоғистонда 10 та мактаб ва коллежга бомба ўрнатилгани хабар қилинди

    Июн 1, 2021

    Қозоғистонда, Павлодарда 10 та мактаб ва коллежга портлатиш мосламалари ўрнатилгани тўғрисида хабарлар келиб тушди, деб хабар беради «КазТАГ».

    «31 май куни соат 17.08 да Павлодар полициясига 10 та мактаб ва Павлодар вилоятининг битта коллежида портловчи мосламалар ўрнатилгани тўғрисида хабар келиб тушди, унда бомбалар таълим муассасаларининг электрон почталарига ўрнатилгани айтилганди. Одамлар бинолардан эвакуация қилинди», деди Павлодар вилояти полиция ходими Нурлан Массимов.

    У тергов гуруҳлари воқеа жойида иш олиб бораётганини қўшимча қилди.

    Ушбу факт бўйича Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси — «Терроризм ҳаракати тўғрисида қасддан ёлғон хабар бериш» бўйича судгача тергов бошланди.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!