Сирдарёда “Ласетти” портлаб кетди. Икки киши ҳалок бўлди

Бугун, 1 июнь соат 03:40 да Қашқадарё вилояти Миришкор тумани Зафар қишлоғида яшовчи фуқаронинг бошқарувидаги “Ласетти” автомашинаси Сирдарё вилояти Оқолтин тумани “Янги Давр” МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Термиз-Тошкент” йўлида ҳаракатланиб кетаётган вақтда автомашинага ўрнатилган газ баллонида ёрилиш содир бўлган.

Натижада автомашинада бўлган икки нафар йўловчилар воқеа жойида вафот этган ҳамда ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи турли даражада жароҳат олиб Оқолтин тумани тиббиёт бирлашмасига жойлаштирилган.

Айни вақтда, вилоят ИИБ, ФВБ, ССБ ва Прокуратура ходимлари томонидан ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Улашинг: