XABAR.INFO

    Ўзбекистон ва Жаҳоннинг энг сўнгги хабар ва янгиликлари

    Расман: «Реал»га янги мураббий тайинланди

    Июн 2, 2021

    Италиялик мутахассис Карло Анчелотти расман «Реал» Мадридга қайтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди.
    Мадрид клуби Анчелотти билан 2024 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади. Мураббий ўтган мавсумни «Эвертон»да ўтказган эди.

    Эслатиб ўтамиз, Анчелотти 2013 йилдан 2015 йилгача «Реал» бош мураббийи сифатида ишлаган. Италиялик мутахассис бошқарувида «қаймоқранглилар» Чемпионлар лигаси, Испания кубоги, УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!