Мурод Ризаев: Яман билан ўйинда Вадим Абрамовдан Жалолиддин Машариповни майдонга тушурмаслигини сўраймиз

    Июн 10, 2021

    Айни пайтда Саудия Арабистонида жаҳон чемпионати 2-саралаш босқичи давом этмоқда. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудиядаги марказлашган мусобақада Сингапур билан ўйин ўтказди ва 5:0 ҳисобида зафар қучди. Энди ҳамюртларимизнинг кейинги ўйини Яманга қарши бўлади.

    «Спорт» телеканали шарҳловчиси Мурод Ризаев бўлажак учрашув олдидан ўз фикрларини билдирди ва бош жамоамиз устози Вадим Абрамовга Жалолиддин Машариповни шу куни майдонга туширмаслигини сўради.

    — Вадим Абрамовдан жуда ҳам илтимос қилиб сўраймиз, шу куни Жалолиддин Машариповни майдонга тушурмаслигини. Машариповда сариқ карточка бор. Саудия Арабистони ҳакамларга «заказ» қилиб, унга сариқ кўрсатиб қўйиши мумкин, ҳар қандай ҳаракати учун. Кейин охирги турни ўтказиб юборади. Саудиянинг энг қўрқаётган футболчиси бу — Машарипов. Шунинг учун жуда кўплаб журналистлар ва футбол жамоатчилиги Вадим Абрамовдан сўраб қоламиз ушбу беллашувда Жалолиддинни майдонга тушурмасликни. Унинг ўрнига Олег Зотеевни қўйсин. Чап қанот ҳимоясига Иброҳимҳалил Йўлдошев ҳаракат қилади.

    Иккинчи илтимосимиз, Достон Ҳамдамов ўрнига Фарруҳ Икромовга имконият берсин. Бу бола Яманнинг ҳар қандай футболчисидан ўтиб кетади. Ўзини кўрсатади.

    Аввало, Саудия Арабистонини мағлубиятга учратишимизга ишонаман. Ўйлайманки, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2-ўринни олиб бўлса ҳам кейинги босқичга чиқади. Чунки Туркманистон Ливанни ютиб берди. Бу бизнинг фойдамизга ишлайди. Ҳамюртларимиз 2-поғонани эгалласа 5-жамоа бўлиб ҳам 3-саралашга йўл олади. Бу борада терма жамоамизга омад, — деди Мурод Ризаев.

    Бекзод Исаев

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!