Нукусда фестивалдан сўнг оммавий жанжал юзага келди

Жорий йилнинг 10 июнь куни Нукус шаҳрида ўтказилган фестивалдан сўнг оммавий жанжал юзага келди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган жанжал юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирлиги муносабат билдирди.

«Ҳозирда Нукус шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан  терговга қадар текширув ҳаракатларига киришилган.

Текширув жараёнида жанжалда қатнашган ҳар бир иштирокчининг  шахси  аниқланиб, уларнинг  ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади», дейилади хабарда.

Улашинг: