Путин Навальнийни заҳарлатмаганини, аммо тирик қолишига кафолат бермаслигини айтди

Россия президенти Владимир Путин NBC News телеканалига берган интервьюсида Алексей Навальнийни заҳарлашга буйруқ бермаганлигини айтди, аммо у мухолифатчи колонияни тириклайин тарк этишига кафолат беролмади.

Унга кўра, судланган сиёсатчи «бошқа маҳбуслар каби шароитга эга». Шу билан бирга, Путин Навальнийга «бошқалардан кўра ёмонроқ муомала қилинмайди» деб ишонтирди.

Давлат раҳбари, шунингдек, Россия «сиёсий рақибларини ўлдириш билан шуғулланмаслигини» таъкидлади.

«Бизда ҳеч кимни ўлдириш одати йўқ», деди у.

Улашинг: