Ана холос! Келин тўйига келаётганлардан 400 доллар талаб қилди ва шарманда бўлди

Келин меҳмонлардан тўй совғалари учун камида 400 доллар сарфлашларини талаб қилди ва тармоқда шарманда бўлди. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.

Шундай қилиб, келин ўзининг Facebook’даги саҳифасида ушбу байрам муносабати билан олишни истаган нарсалар рўйхати билан пост нашр этди. Улар орасида Gucci ёки Louis Vuitton қимматбаҳо дизайнерлик буюмлари, интерьер буюмлари, машина, уйларни таъмирлаш учун маблағлар ёки «киши бошига камида 400 доллар нақд пул» бор эди.

Қизнинг постида юзлаб изоҳлар тўпланган — асосан абонентлар унинг истакларини ҳаддан ташқари ва худбин деб аташган. «Бу оддий одам учун умуман оқилона сўровларми?», «Умид қиламанки, куёв ундан қочиб қутулган», «Унга ажрашиш тўғрисидаги ҳужжатларни аллақачон бера оламизми?» дея фойдаланувчилар кинояли тарзда ёзишди.

Улашинг: