Москвада 150 га яқин черков ва ибодатхонага бомба қўйилгани хабар қилинди

Москва марказидаги 150 га яқин черков ва ибодатхоналарга номаълум шахслардан гўёки бомба жойлаштирилганлиги ҳақида хабар келиб тушди. Бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манба ТАССга хабар берди. Хабарлар бу йил 20-июнь куни нишонланадиган энг муҳим байрамлардан бири арафасида келди.

«Барча диний бинолар кўздан кечирилди, портловчи мосламалар ёки портловчи моддалар топилмади», деди манба.

Ҳозир полиция хабар юборган номаълум шахсларни қидирмоқда, текширув олиб борилмоқда.

Улашинг: