17 ёшли йигит вакцина туфайли ота-онасини судга берди

Италиянинг Флоренциясида 17 ёшли бола адвокатларга мурожаат қилди, чунки ота-онаси унга коронавирусга қарши вакцина олишни тақиқлаганди. Бу ҳақда РИA Новости 22 июнь, сешанба куни Тоскана оилавий ҳуқуқшунослар ассоциациясига асосланиб хабар берди.

Ўспирин сўзларига кўра, ота-онаси унга эмлаш учун ёзма рухсат бермайди.

«17 ёшли бола сифатида у тўғридан-тўғри адвокат танлай олмайди ва ота-онасидан рухсатсиз вакцина қабул қила олмайди», деди ассоциация вакили Жанни Балдини.

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, боланинг ота-онаси вакциналарни хавфли деб ҳисобламоқда.

«Aриза судга етиб бормагунча мен ота-оналар билан уларнинг фикрлари ўзгариши учун гаплашишга ҳаракат қиламан. Aкс ҳолда, иш вояга етмаганлар судига ўтказилади ва прокуратурадан махсус куратор тайинланади», — дея тушунтирди адвокат.

Aдвокат шунга ўхшаш ишлар Италияда тез-тез содир бўла бошлаганини қўшимча қилди.

Улашинг: