АҚШда қуролланган шахс одамларга ўт очди. Полиция ходими ўлди

21 июнь, душанба куни Арвада шаҳрининг машҳур савдо ва кўнгилочар туманида бир тажовузкор ўт очди. Икки киши, шу жумладан фахрий полиция ходими вафот этди. Отишмада ҳужумчининг ўзи ўлдирилган. Воқеа ҳақида Сolorado Sun хабар бермоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, отишма шубҳали шахс ҳақидаги қўнғироқдан сўнг Эски шаҳар майдонига полиция етиб келганида бошланган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, воқеа жойига камида юз нафар ҳуқуқ-тартибот ходими келган.

Қўриқчилардан бири босқинчини ушламоқчи бўлганида ўлдирилган. Бундан ташқари, яна бир киши вафот этди, унинг исми ҳали номаълум. Ўқ отган одам эса йўқ қилинди.

Ҳуқуқбузарнинг шахси ҳали ошкор қилинмаган. Тергов давом этмоқда.

Улашинг: