Самарқандда ака-укаларнинг уйлари ёниб кетди

Бугун, 22 июнь куни соат 00:52да Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар “Боғибаланд” МФЙ “Хўжа Исоқи Валий” кўчаси 1-уйда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушди.

Мазкур хабарга асосан воқеа жойига 6 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 1 та сув ташиш автомашинаси жалб этилган. Ҳодиса оқибатида уйнинг 248 кв.м. майдонида том ва шифт қисми ҳамда қўшни уйнинг (уканинг уйи) 30 кв.м. майдонида том қисми ёнган.

Ёнғин соат 01:55да ўраб олиниб, соат 02:53да тўлиқ ўчирилган. Ёнғиндан уйларнинг тахминан 300 кв.м. майдони сақлаб қолинган.

Ёнғин оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ҳамда келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Улашинг: