Алламжонов «Kun.uz» сайти уники эканлиги» ҳақида фикр билдирди

Озодлик радиоси ўз мақоласида мени “Kun.uz сайтининг гўёки парда ортидаги асл эгаси, деб иддао қилинади”, дея кўрсатибди. Аслида, нафақат Kun.uz, балки республикадаги барча сайт ва блогерлар менга «тегишли». Уларнинг «асл эгаси менман». Шу даражада қудратли шахсманки, қўяверасиз энди. Матбуотда нима чиқса, мен айбдорман. Матбуотга бирор кор-ҳол бўлса ҳам, мен айбдорман. Сизнинг кўзингизда — шунақа, бизникилар кўзида ҳам шунақа.
Бизникилар фикрича, Oзодликнинг ўзбек хизмати ҳам аслида менга ишлайди. Хуллас, бемалол ураверинг, туҳмат қилинг, ёлғон маълумот беринг, бетимиз қотиб ҳам кетди.

P.S: Агар Kun.uz Алламжоновга тегишли, деб иддао қилаётган одамларингизга раҳмат пули берган бўлсангиз (Озодлик гўёки агентларига яхши пул беради, деб иддао қилинади), қайтариб олинг. Чунки сизни алдашибди. Менга тегишли бўлган сайтларни ўз вақтида жон деб ёпиб юборишган. Лекин битта нарса хурсанд қилади. Ҳақиқатни очиқ-ойдин ёзадиган барча сайтларнинг, ҳақиқий ватанпарварларнинг биз билан тўғридан-тўғри боғланиши менга ғурур бағишлайди, аслида. Чунки биз фақат ҳақиқат томонида бўлишга интиляпмиз.
Ўзи мустақил сайтлар саноқли қолди. Келинг, ҳамкасблар, шуларни тинч қўяйлик. Ўзингиз журналист бўла туриб, ҳамкaсбларингизга туҳматли қилиқлар қилишингиз — ортиқча. Kun.uz жамоасига эса фақат омад тилайман.

Комил Алламжонов,

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси

Улашинг: