Бразилияда 300 дан ортиқ полициячи бир оилани ўлдирган қотилни қидирмоқда

Бразилияда бир оилани, шу жумладан иккита болани ўлдирган одамни қидиришда икки штатдан 300 дан ортиқ полициячи қатнашмоқда. Илгари ҳуқуқбузар икки қамоқдан қочган. У 31 та жиноятда айбланмоқда, деб ёзади «Aнадолу».

32 ёшли Лазаро Борхес де Соуза хизмат итлари, дронлар ва вертолётлар ёрдамида қидирилмоқда.

Жамоат хавфсизлиги вазири Гояс Родни Миранданинг сўзларига кўра, тажовузкор аллақачон одамларни гаровга олган.

Де Соуза қуролли ва жуда хавфли ҳисобланади. Қидирув ишлари олиб борилаётган шаҳарларнинг аҳолиси қўрқишмоқда, кўплари кўчиб кетишди.

Эркак тўрт кишини ўлдирган, уч кишини жароҳатлаган, камида ўн кишини гаровга олган ва бир нечта фермерларнинг машиналари ва уйларини ёқиб юборган. У автоуловни ўғирлаган, полиция билан отишган, натижада офицер яраланган.

Полиция маълумотларига кўра, Де Соуза бешта қотиллик, учта қотилликка уриниш, тўрт талончилик, учта ўғирлаш ва бошқа жиноятларда айбланмоқда.

Улашинг: