Афғонистонда нотинчлик: Раҳмон Мирзиёев билан суҳбатлашди

Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали суҳбатда Aфғонистондаги хавотирли вазият билан боғлиқ ҳолда минтақавий хавфсизликни таъминлаш масалаларини муҳокама қилди.

Тожикистон президенти матбуот хизматининг хабар беришича, суҳбат чоғида давлат раҳбарлари Aфғонистоннинг шимолий ва шимоли-шарқий вилоятларидаги вазиятни алоҳида таъкидладилар.

Раҳмон ва Мирзиёев қўшни Aфғонистонда тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларини давом эттиришга келишиб олдилар.

Улашинг: