Даҳшат! Эркак танишини ўлдириб, жасадни уй билан қўшиб ёқиб юборди

Қотилликда гумон қилинаётган шахс жиноят изларини яшириш учун Киев вилояти, Белогородка шаҳридаги жасад ва хонадонга ўт қўйганини тан олди. У аллақачон полицияга гувоҳлик берган, деди Киев вилояти полицияси бошлиғи Aндрей Небитов.

«Мен эҳтирос билан қотилликни содир этганман. Бензин ёрдамида квартирани ва жасадни ёндириб, жиноят изларини яширишга қарор қилдим. Пушаймон бўлдим», деди ҳибсга олинган эркак.

Гумонланувчи 1978 йилда туғилган маҳаллий фуқаро, илгари денгизчи бўлган. У портлаш содир бўлган уйда яшаган. Эркак уйни марҳумга ижарага берган ва шу сабабли улар доимий равишда жанжаллашган. Мастликдаги сўнгги можаро қотиллик билан якунланди.

«Шундан сўнг, у жиноятни яшириш режасини ишлаб чиқди ва 21-куни уйга ўт қўйди», деб ёзган полиция.

Ҳибсга олинган шахсга мол-мулкни ўта хавфли тарзда қасддан йўқ қилиш ва ўта шафқатсизлик билан қотиллик гумонлари ҳақида хабар берилган. Уни умрбод қамоқ жазоси кутмоқда.

Ҳуқуқ-тартибот ходимининг сўзларига кўра, эркак тергов билан ҳамкорлик қилишга рози бўлган. Энди уни ҳибсда сақлаш масаласи ҳал қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, воқеа 21 июнь, душанба куни кечқурун содир бўлган. Беш қаватли бинода содир бўлган портлаш ва ёнғин натижасида саккиз киши жароҳат олди. Марҳум хонадонлардан бирида топилган. Кейинчалик, Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати портлашнинг бир нечта сабаблари бўлиши мумкин деб тахмин қилди: ҳам газ, ҳам квартираларнинг бирида бўлиши мумкин бўлган портловчи нарсалар.

Улашинг: