Биргина маслаҳат учун $100 000 доллар!

Бундан 50 йил аввал бир киши тиш пастаси ишлаб чиқарувчисига келиб, компаниянинг фойдасини 40 фоизга ошириши мумкинлигини ва бунинг йўли оддий эканлигини айтади. У бу сири учун ишлаб чиқарувчидан 100 минг доллар талаб қилади. Ўша вақтлар учун катта миқдордаги пулни тўлашни истамаган ташкилот раҳбари ўз ходимларини йиғди. Уларга у одам айтган сирни топишни буюрди. Бироқ, ҳодимлар қанча уринмасин буни иложини топишолмади. Ишлаб чиқарувчи охири 100 000 $ беришга рози бўлди.

100 000$ эвазига эса у учта сўз ёзилган қоғозни олди: Қоғоздан эса шундай сўзлар ёзилган эди: «Паста тешигини катталаштиринг!» Компания зудлик билан паста тешигини 5 ммдан 6 ммга оширди ва стомотологик постер сони 40 %га ошди, мос равишда сотувлар ҳам ошди.

Улашинг: