Конор — Порье жанги бекор бўлиши мумкин

Дастин Порье ва Конор Макгрегор ўртасидаги жангга саккиз кун қолганида тўқнашув бекор бўлиши мумкин.

Сабаби ирландиялик жангчининг қўлидан юқумли касаллик чиққан. Агар барчаси жиддий бўладиган бўлса, трилогия бошқа санага қолдирилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Порье ва Конор ўртасидаги жанг 10 июль куни бўлиб ўтиши лозим.

Улашинг: